“Барселона” Каталония суперкубогида “Эспаньол”ни мағлуб этди

Фото: fcbarcelona.com
2018 йилги Каталония суперкубогида “Барселона” “Эспаньол”ни мағлуб этиб, ушбу унвонни қўлга киритди. Учрашувнинг асосий вақтида жамоалар ҳисобни оча олишмади, пенальтилар сериясида эса “Барса” футболчилари аниқроқ бўлишди ва 4:2 ҳисобида зафар қучишди.
Таъкидлаш жоизки, “Барса” ўйинга ярим захира таркибида тушган. Майдонда бир неча етакчи футболчи, жумладан Лионель Месси ва Луис Суарес тўп сурди.
Каталония суперкубоги 2014 йилдан бери “Барселона” ва “Эспаньол” ўртасида ўтказиб келинадиган норасмий учрашув ҳисобланади. Унвон ҳар икки йилда ўйналади. 2014 йилда ушбу унвонни “Барса”, 2016 йилда эса “Эспаньол” қўлга киритган.
Каталония суперкубоги – 2018
Барселона — Эспаньол — 0:0 (0:0), пенальтилар бўйича — 4:2
Барселона: Силлессен, Х. Куэнка (Костас, 63), А. Видаль (Макгуэйн, 77), Мина, Паленсия, Динь (Миранда, 76), А. Гомеш (Хонгла, 63), Аленья (А. Руис, 76), Д. Суарес (Ривера, 45), Дембеле (К. Перес, 63), Алькасер.
Эспаньол: П. Лопес, Мелендо (А. Лопес, 72), Дидак (Педроса, 34), Налдо, Х. Лопес, Эрмосо, Рока, Гранеро (С. Санчес, 53), Дардер, Хурадо, Пьятти (Пуадо, 63).
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025