АҚШ давлат қарзи 21 трлн доллардан ошиб кетди

Фото: fdlx.com
Америка миллий қарзи мамлакат тарихида биринчи марта 21 трлн доллардан ошиб кетди. Бу ҳақда CBS АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Дональд Трамп АҚШ президентига айланганида бу кўрсаткич 19,9 трлн долларни ташкил этган. Бундан ташқари, таъкидланишича, Трамп давлат қарзини саккиз йил давомида йўқотиш ҳақида ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурнинг Broadcom ишлаб чиқарувчиси томонидан Американинг Qualcomm корпорациясини сотиб олиш бўйича келишувни блоклаб қўйганди.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025