АҚШ россиялик 60 нафар дипломатни чиқариб юбормоқда

Фото: ТАСС
Америка Қўшма Штатлари россиялик 60 нафар дипломатга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муддат берди. Бу ҳақда РИА «Новости» томонидан тарқатилган хабарда айтилади.
АҚШ ҳукумати «Скрипаль иши» туфайли мамлакатдан россиялик 48 дипломатни, шунингдек, Россиянинг БМТдаги миссияси 14 ходимини чиқариб юборади.
«Биз мамлакатдан россиялик 48 дипломатни, шунингдек, Россиянинг БМТдаги миссияси 14 ходимини чиқариб юборамиз. Ҳаммаси бўлиб 60 дипломат», - дея айтиб ўтган Оқ уйдаги манба.
Таъкидланишича, АҚШ «россиялик ўнлаб разведкачиларни» чиқариб юбориш ҳамда Россиянинг Сиэтлдаги бош консуллигини ёпиш ҳақида қарор қабул қилган.
Мавзуга оид

18:25
Хоминаий агар АҚШ ҳарбий можарога аралашса «муқаррар жавоб» билан таҳдид қилди

15:00
Ҳегсет: АҚШ НАТОга содиқ қолади, лекин иттифоқчилардан кўпроқ харажатларни кутади

12:30
АҚШда Россияга босим стратегиялари бўйича ишчи гуруҳ тарқатиб юборилди

11:30