Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти бош имом-хатиби лавозимидан озод этилди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фарғона вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Турсунтоҳир Эрбўтаев ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган ушбу лавозимидан озод этилиб, Фарғона шаҳри “Уммул Қуро” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳри бош имом-хатиби Абдуллаев Убайдулло Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Мавзуга оид

17:30 / 01.08.2025
Фарғонада ИИБ ходимининг уйида тинтув ўтказилди

13:46 / 30.07.2025
Фарғонада миллий чолғулар оркестри ва симфоник оркестр ташкил этилади

18:32 / 29.07.2025
Фарғонада оғир юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланди

21:50 / 23.07.2025