Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UFC Макгрегорнинг Нурмагомедов бўлган автобусга ҳужуми видеосини эълон қилди

Фото: Видеодан кадр
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) матбуот хизмати YouTube’даги ўз каналида аралаш йўналиш бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегорнинг UFC 233 мусобақаси иштирокчилари ўтирган автобусга ҳужуми тасвирланган видеоёзувни эълон қилди. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар бермоқда.
Макгрегор ва унинг жамоасидан бир неча киши, жумладан спарринг-шериги Артем Лобов ичида спортчилар бўлган автобусга ҳужум қилишган. Таъкидланишича, транспортда россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ҳам бўлган, унда Лобов билан яқинда меҳмонхонада можаро юз берганди.
Кейинчалик ирландиялик Нью-Йорк полициясига ўзини топширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC 223 мусобақаси олдидан ташкил этилган матбуот анжумани давомида ирландиялик Конор Макгрегорнинг провокацияларига жавоб қайтариб, унга исталган вақтда ва исталган жойда муносабатларни аниқлаштириб олишни таклиф қилганди.

Мавзуга оид

08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди

18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди

00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди

18:33 / 15.08.2024