Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 44,7 фоизга ошди

Фото: kommersant.uz
Ўзбекистонда 2018 йилнинг илк чораги – январь-март ойлари енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 44,7 фоизга ошди ва 38,03 минг машинани ташкил қилди. Бундан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Шунингдек, 1-чоракда 485 дона юк машина ишлаб чиқарилган ва бу 2017 йилнинг 1-чорагига нисбатан 44,8 фоиз камроқни ташкил қилган. 2017 йилнинг илк чорагида 879 дона юк машина ишлаб чиқарилганди.
Автобуслар ишлаб чиқарилиши ҳам 2017 йил 1-чорагига нисбатан 34,1 фоиз кам бўлган: 2017 йил 1-чорагида 208 дона автобус ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йил 1-чорагида бу кўрсаткич 137 донани ташкил қилган.
Шу билан бирга тракторлар ишлаб чиқариш 6,1 мартага – 432 донагача ошган.
Ўзбекистон корхоналарида автомобил двигателлари ишлаб чиқарилиши кўрилаётган даврда 43,5 фоизга ошган ва 30,4 минг донани ташкил қилган.
Мавзуга оид

00:43 / 25.04.2025
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

09:10 / 23.03.2025