Эрдўған ўзбек халқ мақолларидан мисол келтирди

Фото: O'zbekiston24
Ўзбекистон ва Туркия президентларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзбек халқ мақолларидан мисол келтирди.
«Бир киши ариқ очади, минг киши ўша ердан сув ичади, деган мақол бор. Шавкат Мирзиёев билан бугунги учрашувимиз ва эришилган келишувлар ўша ариққа ўхшайди. Сабаби у миллионлаб фуқароларимизга ижобий натижалар олиб келиши керак.
Зеро, Ўзбекистон ҳозир қўшнилар билан ўз муносабатларини жуда чиройли даражага олиб чиқди. Бу билан эса Марказий Осиёни тинчлик минтақасига айлантирди. Туркия Республикаси Ўзбекистон билан муносабатларини бундан кейин ҳам янада ривожлантириб боради», - деди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия ўртасида йигирмадан ортиқ ҳужжат имзолангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

18:12 / 12.04.2025
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди

18:19 / 09.04.2025