Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этди

Фото: 27r.ru
Жисмоний шахслар томонидан қабул қилинган халқаро пул ўтказмалари ҳажми январь-апрель ойларида 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки сайтида хабар қилинган. Улардан 28,5 млн доллари миллий валютада берилган.
Йил бошидан буён Ўзбекистондан 269,1 миллион доллар юборилди. Шу билан бирга, 28,8 миллион доллар сўмда жўнатилган.
2017 йилнинг ноябрида Ўзбекистондан миллий валютада автоматик конверсия билан пул ўтказмаларини юбориш имкони пайдо бўлди. Марказий банкнинг таъкидлашича, сўмдаги пул ўтказмаларининг ўсиши кузатилган. Бу «аҳолининг нақд хорижий валютага бўлган талабининг камайишини кўрсатади».
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Марказий банк томонидан пул ўтказмалари тўғрисидаги статистик маълумотлар биринчи марта эълон қилинмоқда.
Мавзуга оид

21:03 / 14.06.2025
Ўзбекистонда насия савдо. Бир йилда бўлиб тўлаш 1,5 баробаргача қимматга тушади

17:14 / 14.06.2025
“2000-йиллар бошидаги даража” – пластик карта эгалари карталарни ёптиришда бюрократияга дуч келяпти

13:17 / 12.06.2025
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

15:34 / 10.06.2025