Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй ва Трюдо G7 давлатлари ўртасидаги ўзаро келишилган ҳаракатларни муҳокама қилди

Фото: Reuters
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй канадалик ҳамкасби Жастин Трюдо билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Британия вазирлар маҳкамаси сайтида хабар берилган.
«Томонлар умумий қарашлар, хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича якдил позицияни муҳокама қилишди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бош вазирлар «катта еттилик» учун аъзо давлатлар ўртасидаги мувофиқлик муҳим масалага айланиши» ҳақидаги фикрга қўшилишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Guardian нашри Буюк Британия раҳбарияти 2018 йилга режалаштирилган халқаро шаклдаги саммитлар сериясидан Россияга қарши альянсни янада кучайтириш мақсадида фойдаланмоқчи экани ҳақида хабар берганди. Бу Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши туфайли ўтказилаётган суриштирув фонида юз бериши керак.
Мавзуга оид

09:59 / 31.07.2025
Канада Фаластинни тан олади – Марк Карни

12:30 / 30.06.2025
G7 АҚШ бизнесини глобал солиқдан озод қилишга рози бўлди

09:14 / 27.06.2025
АҚШ давлат котиби G7 ТИВ раҳбарлари билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

11:30 / 18.06.2025