Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чироқчидаги хароба мактаб филиали бошқа жойга кўчирилди
Чироқчи туманидаги 2 хонадан иборат, оғир аҳволдаги 37 нафар бола ўқийдиган мактаб филиали ўқувчилари бошқа бинога кўчирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Чироқчи туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабининг филиали Янгиобод МФЙ, Қорабуруғ қишлоғида жойлашган бўлиб, у 2006 йилда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган.

Инспекция ходимлари 14-18 май кунлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, вазиятни ўрганган. Ўрганиш давомида бу ерда таҳсил олувчи 37 нафар ўқувчилар учун умуман шароит яратилмагани, таълим сифати тугул, ўқувчиларнинг хавфсизлигига ҳам жавоб бермаслиги аниқланди.


2018 йил 17 май туман ҳокимининг фармойишига биноан мактаб филиали ўқувчилари Чироқчи қишлоқ хўжалик ва касб ҳунар коллежининг Қорабуруғ филиалига кўчирилди.


Мавзуга оид

15:13 / 20.06.2025
«Ойига 100 минг одамга хизмат қила олади» – президент Чиял деҳқон бозоридаги шароитларни яхшилашга кўрсатма берди

17:05 / 20.02.2025
Қашқадарёда ўқувчи ўқитувчига ҳамла қилди

14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?

18:06 / 19.02.2025