Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минглаб одамлар Салоҳга жароҳат етказган Серхио Рамосни жазолашни талаб қилишмоқда

Фото: Getty Images
Change.org платформасида Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамосни Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳга тўп учун кураш вақтида жароҳат етказгани учун жазолаш талаб қилинган петиция пайдо бўлди. Айни вақтда бу арзномани 197 минг киши имзолаган.
Петиция УЕФА ва ФИФА номига билдирилган. Унинг мауллифлари Рамос Салоҳга атайлаб жароҳат етказган, деб ҳисоблашмоқда. Уларнинг фикрича, “Реал” ҳимоячиси кейинги авлод ўйинчиларига “даҳшатли” ўрнак кўрсатмоқда.
Салоҳ учрашувнинг 28-дақиқасида елкасидан жароҳат олди. Тўп учун курашда Рамос Салоҳнинг қўлидан ушлаб, уни майдонга “курашчиларга хос тарзда” улоқтирган. Бунинг оқибатида мисрликнинг елкаси чиқиб кетган.
Миср спорт вазири Холид Абдулазиз ҳужумчи 2 ҳафта ичида тикланишини маълум қилган. У Салоҳ жаҳон чемпионатига борадиган терма жамоа таркибига киритилиши кераклигини қўшимча қилган. Ушбу таркиб 4 июнда эълон қилинади.
Салоҳнинг майдонни тарк этиши шубҳасиз ўйиннинг боришига ўз таъсирини кўрсатган. Натижада мерсисайдликлар мадридликларга 3:1 ҳисобида имкониятни бой беришган.
Мавзуга оид

17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди

14:29 / 11.04.2025
«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирди

09:43 / 28.04.2024
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш

08:52 / 19.10.2023