АҚШ 1 июндан пўлат ва алюминийга бож киритишга қарор қилди

Фото: ТАСС / Liu Debin / Zuma
АҚШ 1 июндан Европа иттифоқи, Мексика ва Канададан олиб кириладиган пўлат ва алюминийга бож киритмоқда. Бу ҳақда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс маълум қилди.
Унинг маълум қилишича, пўлатга 25 фоизлик, алюминийга эса 10 фоизлик бож тўлови киритилади. Вашингтон ҳамкорлари билан келишишга умид қилган ҳолда бу божларнинг киритилишини бир неча бор қолдириб келган.
Европа иттифоқи бунга жавобан АҚШ маҳсулотларига, жумладан апельсин шарбати, виски, тамаки ва мотоциклларга 25 фоизлик бож тўлови киритишини маълум қилган.
Мавзуга оид

07:40
Хитой АҚШ таъминотидан мустақиллигини эълон қилди

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

19:29 / 28.04.2025