Кўк китнинг илк бор Қизил денгизда пайдо бўлиши олимларни ўйлантириб қўйди

Фото: Library
Миср экология вазирлиги кузатувлар тарихида илк бор Қизил денгизда, Ақаба кўрфазида кўк кит пайдо бўлганини қайд қилди.
Шу муносабат билан Миср экология вазири Холид Фаҳмий китнинг ортидан кузатиш ва ҳаракатланишини қайд қилишга кўрсатма берган.
Таъкидланишича, Қизил денгиз бу сут эмизувчи яшайдиган муҳит ҳисобланмайди. “Мутахассислар кўк китни Қизил денгизга нима олиб келганини аниқлашга уринмоқдалар”, деб айтилган баёнотда.
Экологларнинг айтишича, китнинг Миср соҳиллари яқинида пайдо бўлиши хавф солмайди, бироқ унга яқинлашиш жоиз эмас. “Бу кит йиртқич ҳисобланмайди, хавф солмайда ва одамларга ҳужум қилмайди, бироқ унга яқинлашмаган маъқул”, деб айтилган хабарда.
Вазирликда гап узунлиги 24 метргача етувчи кит ҳақида кетаётганини қўшимча қилишган.
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

10:49 / 26.03.2025
Ҳусийчилар Қизил денгизда АҚШ ҳарбий кемаларига зарба берилганини маълум қилди

01:57 / 20.03.2025