Афина яқинидаги ўрмон ёнғинлари 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: AFP
Греция пойтахти Афина яқинидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.
100 дан кўпроқ одам жабрланган, улардан 69 нафари шифохонага етказилган.
Ҳанузгача ёнғиндан қочиб денгизга қайиқда чиққан хорижий сайёҳлар тақдири номаълумлигича қолмоқда. Уларни соҳилбўйи қўриқлаш хизмати қидирмоқда. Қутқарув-қидирув ишлари ёнғин ҳудудида қуюқ тутун кўтарилгани сабабли мураккаблашган.
Яқин орадаги ҳудудларда фавқулодда вазият тартиби киритилган. Таъкидланишича, қарағайзорлар ёнмоқда, аланга кучли шамол сабабли тез тарқамоқда.
Афина ёнғинларни ўчиришда Европа Иттифоқига мурожаат қилмоқчи.
Мавзуга оид

19:04 / 29.04.2025
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди

15:24 / 27.04.2025
Эрондаги портда даҳшатли портлаш рўй берди

12:18 / 27.04.2025