«Барселона» Малком трансферини эълон қилди

Фото: Fc Barcelona
«Барселона» клуби «Бордо» яримҳимоячиси Малком трансферини эълон қилди.
Испания клуби футболчи учун 41 миллион евро тўлайди. Яна 1 миллион евро бонуслар кўринишида бўлади. Малком «Барса» билан 5 йиллик шартномани имзолайди.
Ўтган мавсумда Малком «Бордо» таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган.
Аввалроқ, унинг «Рома»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ сўнгги паллада «Барселона» уни илиб кетишга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид

10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари

11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари

09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар

21:21 / 11.05.2025