Ноёб касаллик оқибатида болакай териси «тошга айланди»

Фото: GoFundMe
АҚШнинг Колорадо штатида яшовчи 12 ёшли боланинг териси кам учрайдиган касаллик оқибатида тошдай қаттиқ бўлиб қолди. Бу ҳақда Yahoo7 News хабар бермоқда.
12 ёшли Жейден Рожерс азоб чекаётган туғма фасциал дистрофия касаллиги 1970-йиллар охирида аниқланган. Ўшандан буён бу касаллик билан 41 киши оғриган. У бутун тана бўйлаб тарқалиши натижасида тери қалин ва қаттиқ бўлиб қолади. Оқибатда бемор ҳаракатланиш қобилиятидан маҳрум бўлади ва вафот этади.
Боланинг ўгай отаси бундан беш йил аввал унинг сонида шиш борлигини пайқаб қолади. Бир неча ҳафта ичида у боланинг бутун сонини эгаллаб олади. Сўнгра чап оёғи ва қўлларига ўтади.
Шифокорлар касаллик тарқалишини кимё терапияси ёрдамида секинлаштиришга уринишмоқда. Бундан ташқари, бола оғриқ қолдирувчи уколлар қилиниши натижасида у суткасига 18 соатлаб ухлайди.
Боланинг ота-онаси унинг даволанишига 500 минг доллар сарфлашди. Энди улар Жейденни Европадаги клиникада даволатиш учун Gofundme краудфандинг сервиси орқали 1,5 млн доллар йиғишмоқчи.
Мавзуга оид

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04 / 26.04.2025
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31 / 26.04.2025