Саудия Арабистони қироли Яманда ҳалок бўлган ҳарбийлар оилаларини ҳажга таклиф этди

Фото: РИА Новости / Заман Рамазанов
Саудия Арабистони қироли Яманда президент Абду Рабб Мансур Ходий тарафида жанг қилиб ҳалок бўлган яманлик ва суданлик ҳарбийлар оилаларининг 1,5 минг аъзосини ҳаж зиёратига таклиф этиш тўғрисида фармон чиқарди. Бу ҳақда Саудия янгиликлар агентлиги хабар берди.
Ислом ишлари бўйича вазир Абдул Латиф Абдул Азиз Ал Шайхнинг сўзларига кўра, "бу фармоннинг чиқарилиши икки муқаддас масжид қўриқчиси Саудия Арабистони қиролининг мусулмонларга, айниқса, Яман ҳудуди, унинг халқи шон-шарафини ҳимоя қилишда ҳалок бўлганларнинг қариндошларига нисбатан саховатидан дарак беради".
Саудия Арабистони 2015 йилда ҳукуматни эгаллаб олган "Ансар Алла" шиалар ҳаракати исёнчиларига қарши президент Ходи тарафида Яманда ҳарбий ҳаракатлар бошлаган коалицияга бошчилик қилганди. Бу коалицияга қатор араб давлатлари қўшилган, энг кўп ҳарбийлар БАА ва Судан тарафидан юборилганди.
Мавзуга оид

14:41
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести

11:20
«10 йилгача депорт ва 26 минг доллар жарима» – Саудия ҳукумати ноқонуний Ҳаж учун жазо чораларини эълон қилди

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

07:32 / 25.04.2025