ФВВда ўзгариш. Вазирга янги ўринбосар тайинланди

Фавқулодда вазиятлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик матбуот хизмати Kun.uz’га тасдиқлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 3890-сонли қарорига мувофиқ, Шуҳрат Хўжамбердиевич Жўраев Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг қурилиш ва муҳандислик муҳофаза ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.
Ш. Жўраев 1968 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган. У вазирлик жамоасига бугун таништирилган, подполковник унвонига эга.
Маълумот учун: Шуҳрат Жўраев бундан аввал Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид

18:54 / 01.06.2025
ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди

21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади

17:00 / 03.05.2025