Италия бош вазири ЕИ миграция сиёсатини танқид қилди

Фото: Global Look Press/CNP/AdMedia/Ron Sachs
Италия бош вазири Жузеппе Контенинг фейсбукда маълум қилишича, Евроиттифоқ миграция сиёсати соҳасида янги қарорлар қабул қила олмади.
«Европа бирдамлик ва масъулият тамойиллари асосида иммиграция соҳасидаги муаммолар йўналишида олға силжишни амалга ошира олмади», - дея ёзади Конте.
Унинг сўзларига кўра, миграция муаммолари бўйича Еврокомиссиянинг шошилинч йиғилишида Европа кенгаши давомида қабул қилинган қарорларни ривожлантириш бўйича ҳеч қандай қадамлар қўйилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 йил мобайнида Британияда аҳоли сонининг ўсиши мигрантлар ҳисобидан таъминлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

21:53
Россиянинг сабзовотчиликка ихтисослашган ҳудуди меҳнат мигрантлари тақчиллигига дуч келди

20:36 / 29.04.2025
Россияда пора орқали ҳолатини қонунийлаштирилган мигрантларни депортация қилиш таклиф этилди

16:37 / 28.04.2025
Россияда ўзбекистонлик қурувчи баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди

11:09 / 28.04.2025