Криптовалюталар футболга ҳам кириб келди

Фото: Getty Images
Криптовалюталар футболга ҳам кириб келмоқда. Италия С Сериясида иштирок этувчи «Римини» клуби акциялари криптовалютага сотилган биринчи жамоа сифатида футбол тарихига кирди. Forbes`нинг ёзишича, Quantocoin компанияси клубнинг 25 фоиз акциясини рақамли пулларда сотиб олган.
Ушбу жамоа охирги 25 йил давомида 3 марта банкрот деб топилган эди. Ўтган мавсумда у D Серия чемпиони бўлиб, юқорироқ лигага кўтарилган.
Quantocoin компанияси ҳиссадорларидан бири Пабло Дананинг таъкидлашича, криптовалюталардан фойдаланиш футболдаги коррупция даражасини камайтиришга ёрдам беради. У, шунингдек, компания ушбу хариди билан чекланиб қолмаслиги ва яна бошқа клубларни ҳам сотиб олиш ниятида эканини маълум қилган.
Мавзуга оид

23:22 / 21.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото

11:57 / 21.04.2025
Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман — Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионларини табриклади

14:32 / 29.03.2025
“Менинг вазифам футболчиларнинг ишини осонлаштириш” – Темур Кападзе

11:54 / 28.03.2025