Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна бир олтин. Бобоусмон Ботуров финалда қозоғистонлик рақибни енгди
Ўзбекистон бокс жамоаси Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
-69 кг вазн тоифасида олтин медал учун рингга чиққан Бобоусмон Ботуров Қозоғистон вакили Асланбек Шимбергеновни 3:1 (28:28, 29:27, 27:29, 29:27, 29:27) ҳисобида мағлуб этди ва Осиё ўйинлари ғолибига айланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон бокс жамоасининг олтин медаллари сони 4тага етди. Бунгача Жасурбек Латипов (-52), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) ва Иқболжон Холдоров (-64 кг) олтин медалларни қўлга киритишганди. Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ва Шунқор Абдурасулов (-60 кг) эса финалда ютқазишди.
Энди -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов олтин медал учун рингга чиқади.
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси олтин медаллар сонини 19тага етказди ва кумуш медаллар кўплиги ҳисобига умумий рейтингда Эрондан ўтиб кетди.
Мавзуга оид

08:21 / 20.07.2025
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025