Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тилла тақинчоқларни ёш қизалоқлардан фойдаланиб олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постида Т.Б. исмли шахс божсиз олиб кириш бўйича рухсат этилган норма – 65 гр.дан ташқари яна 54,46 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Kun.uz’га хабар берди.

Бунинг учун ушбу шахс мазкур тақинчоқларни постдан ўтаётган ёш қизалоқлардан фойдаланиб, олиб ўтиш бериш учун уларга тақиб қўяди.
Шу тариқа, йўловчи божхона декларациясида ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, божхона назоратидан яширган ҳолда божхоначиларни чалғитиш йўли билан олиб ўтмоқчи бўлинган заргарлик буюмларининг умумий қиймати салкам 11 млн. сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, мазкур постда божхоначилар 10 нафар жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш нормаларини суиистеъмол қилган ҳолда шахсий фойдаланиш, деган ниқоб остида товарларни олиб киришга доир қатор божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
Натижада, 13 номдаги телевизор, чангютгич, совутгич, музлатгич каби жами қиймати 84 млн. сўмлик маиший техника буюмларининг ноқонуний олиб кирилишга чек қўйилди ва мазкур товарлар ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

19:45 / 02.08.2025
Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида қисқа муддатли навбатлар юзага келиши мумкин

22:24 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди

14:31 / 01.08.2025
Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

14:28 / 31.07.2025