Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронга ютқазди
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон билан ўртоқлик баҳсини ўтказди.
Биринчи бўлимда Эрон бироз ташаббусга эга бўлди. Рақиб тўпни назорат қилишда ва хавфли зарбаларда устунлик қилди. Бироқ, дастлабки 45 дақиқада ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам эронликлар устунлиги сезилиб турди. 67-дақиқада улар буни голга айлантира олишди. Ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келган эронлик футболчи тўпни дарвоза томон оширганида, Маҳдий Туробий уни қийинчиликсиз дарвозага йўллади.
Ўйин охирига қадар Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун хавфли вазият ярата олмади. Натижада, Эрон Тошкентдан кичик ҳисобдаги ғалаба билан кетадиган бўлди.
Ўртоқлик ўйини
11 сентябрь, Тошкент. "Миллий" стадиони
Ўзбекистон - Эрон - 0:1 (0:0)
Гол: Маҳдий Туробий (67)
Ҳакамлар: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (барчаси Қирғизистон), Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон).
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Виталий Денисов (Владимир Козак, 72), Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов (Санжар Турсунов, 46), Марат Бикмаев (Ҳусниддин Ғофуров, 46), Сардор Рашидов (Сардор Собирхўжаев, 56), Темурхўжа Абдухолиқов (Игорь Сергеев, 46)
Эрон: Амир Обидзода, Муртазо Пуралиганжий, Мажид Ҳусайний (Пежман Мунтазирий, 62), Вурия Ғофурий (Содиқ Муҳаррамий, 46), Милод Муҳаммадий, Саид Иззатуллоҳий (Масъуд Шожаий, 69), Умид Иброҳимий, Ашкон Дежоға (Сомон Қуддус, 46), Али Қулизода, Алиризо Жаҳонбахш (Маҳдий Туробий, 46), Карим Ансорифард (Маҳдий Туробий, 64)
Мавзуга оид

11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди

17:58 / 20.12.2024