Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Ўзбекистонда биринчи қор ёғди
Кеча тунда Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Зомин тумани тоғли ҳудудида биринчи қор ёғди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хабар беришган.

Шунингдек, Қашқадарёдаги Китоб довонида ҳам 8 октябрь куни эрталаб қор ёғди. Бу ҳолат тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди.

Фойдаланувчилар хабарига кўра, Қамчиқ довонида ҳам 8 октябрь куни эрталаб қор ёғишни бошлаган.


Аввалроқ, Ўзгидромет 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши ва тунда ҳаво ҳарорати 0 даражага қадар пасайиши ҳақида маълум қилганди.