Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганч тумани ҳокими ишдан олинди
15 октябрь куни Урганч тумани ҳокими Отабек Исмоилович Бекчанов ишдан олинган. Бу маълумот «Kun.uz» манбаси томонидан тасдиқланган.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги
Айни вақтда Бекчановнинг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Қудрат Ражапов вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган.
Бекчанов 14 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилган селектор якунларига кўра ишдан кетди. Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларига бағишланган йиғилишда вазият кескин танқид қилинган, айрим туманларда пахта топшириш режаси 25-40 фоиз атрофида қолаётгани айтилган ҳамда республика бўйлаб 10 ҳоким ишдан бўшатилиши маълум қилинганди. Йиғилишда маҳаллий секторлар раҳбарлари (туман ҳокимлари, туман прокурорлари, туман ИИБ бошлиқлари, туман ДСИ бошлиқлари) бўлган 100дан ортиқ қишига интизомий чоралар (ҳайфсан, икки ойлик маошдан маҳрум этиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш) қўлланганди.
Бундан олдинроқ, Фарғона вилоятида икки ҳоким ишдан кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:34 / 14.07.2025
Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимидан кетди

09:46 / 16.06.2025