Жамият | 20:35 / 24.10.2018
40473
1 дақиқада ўқилади

Зокиржон Алматов ва Ёдгор Саъдиев Чинозда теримчилар билан учрашди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари ходимлари республика бўйлаб пахта йиғим-терими айни қизғин палласига кирган кунларда пахта теримчилари ҳамда ҳашарчиларига далда бўлиш мақсадида Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятига ижодий сафарлар уюштирмоқда.

24 октябрь куни агентлик тизимидаги Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Тошкент вилояти, Чиноз туманидаги «Яллама-Миришкор» фермер хўжалиги далаларида пахта теримида қатнашаётганлар учун маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ва болалар ёзувчиси Шукрулло Абдуллаев фахрий меҳмон сифатида иштирок этишди.

Тадбирда фахрий меҳмонлар томонидан илғор теримчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари ва нашриёт томонидан янги чоп этилган китоблар тақдим этилди.

Шу билан бирга арзонлаштирилган китоб савдо-ярмаркаси ташкил қилинди.

Мавзуга оид