Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таржимон нима деганини тушунмагани учун Ассанжнинг суд иши бошқа кунга қолдирилди

Фото: Tolga Akmen / Zuma / ТАСС
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг Эквадор элчихонасига қарши иши бўйича суд муддати у таржимон нима деганини тушунмагани учун бошқа кунга қолдирилди. Бу ҳақда The Sydney Morning Herald хабар бермоқда.
Журналист Эквадор судида чиқиши учун Skype орқали онлайн конференция уюштирилганди, чунки у Лондондаги элчихона биносини тарк эта олмасди. Аммо австралиялик Ассанж лаҳжалардаги тафовут сабабли инглиз таржимон нима деганини тушунмади. Судья Карина Мартинез даъвогарнинг кўрсатмалари тўғри таржима қилиниши лозимлигини маълум қилди ва тингловни бошқа кунга қолдирди.
17 октябрь куни Лондондаги Эквадор элчихонасида истиқомат қилиб келаётган Ассанжга интернетда камроқ ёзиш ҳамда хонани озода сақлаш бўйича талаб қўйилгани маълум бўлганди.
WikiLeaks асосчиси Эквадор расмийлари томонидан тақдим этилган хатти-ҳаракат протоколига риоя қилишдан бош тортган ва Эквадорнинг Лондондаги элчихонасини судга берганди.
Жулиан Ассанж Эквадор элчихонасида 2012 йилдан бери яшаб келмоқда.
Мавзуга оид

13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди

21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин

21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»

00:06 / 26.09.2024