AIBA ўз низомига ўзгартиш киритиш орқали ХОҚ билан зиддиятни юмшатишга уринади
Шу йилнинг январидан буён Халқаро Бокс Ассоциацияси президенти вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ташкилотнинг Москвада бўлиб ўтаётган Конгрессида AIBA ва Халқаро Олимпия Қўмитаси ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш чораси ҳақида маълумот берди.

Анжуманни кузатиб бораётган Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, ўзбекистонлик спорт функционери AIBA Низомига киритилиши кутилаётган тузатишлар натижасида ташкилот президенти зарур ҳолларда ўз лавозимидан маълум вақтга танаффус олиши мумкин бўлишини маълум қилган.
«Халқаро Олимпия Қўмитаси AIBA ва бокснинг Олимпиададаги ўрнига нисбатан хавотир билан қараётганидан хабарингиз бор, деб ўйлайман. Биз ўз уставимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ташкилот раҳбарлари, шу жумладан президент сайлови натижалари ортидан ХОҚда юзага келиши мумкин бўлган эътирозларга бефарқ эмаслигимизни билдирмоқчимиз.

Бугун овозга қўйиладиган ўзгартишларга асосан шундай тизим жорий этиладики, бу сайланган президентга – у ким бўлишидан қатъи назар – зарур ҳолларда муайян муддатга ўз лавозимидан четлашиб туриш имконини беради», - дея айтиб айтган Раҳимов.
«Ушбу Конгресс ҳақида тўлиқ ҳисобот ва унда қабул қилинадиган барча қарорларни ноябрь ойи ўртасига қадар ХОҚга юбориш бўйича келишувга эришганмиз. Мен сизлар томонингиздан маъқулланган ўзгартиришларни ўз ичига олган ҳисоботни яқин кунларда [ХОҚга] топширишни интиқлик билан кутмоқдаман.
Шундан сўнг Токио, Париж, Лос-Анжелес ва улардан кейинги ҳар қандай Олимпия ўйинларида бокс спорт тури билан барчаси жойида бўлади», - дея ишонч билдирган Ғофур Раҳимов.
Маълумот учун, Халқаро Олимпия Қўмитаси «Магнитский рўйхати»га киритилган Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланган тақдирда боксни олимпия спорт турлари таснифидан чиқариш билан таҳдид қилиб келади.
Президентликка номзодлар икки нафар бўлиб, 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида AIBA`да юқори раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган Ғофур Раҳимовдан ташқари ташкилот вице-президенти, Осиё Бокс Конфедерацияси президенти қозоғистонлик Серик Қўнақбаев ҳам даъвогарлик қилмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган сайлов келгуси тўрт йилда жаҳон ҳаваскор боксига ким бош раҳбар бўлишига ойдинлик киритади.

Мавзуга оид

18:50 / 12.12.2023
Бизда Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас — ИИББ

17:49 / 05.05.2023
Ғофур Раҳимовнинг турмуш ўртоғини чув туширганликда айбланаётган ака-ука узоқ муддатга қамалди

17:47 / 16.04.2022
Ғофур Раҳимов Бокс федерациясида иш бошлайди

13:19 / 13.12.2020