Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия бош вазири Ғарбий Ал-Қудс Исроил пойтахти деб тан олиниши ҳақида маълум қилди

Фото: Pixabay
Австралия ҳукумати Ғарбий Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида расман тан олади, аммо Тель-Авивдан элчихонани ҳозирча кўчирмайди.
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Скотт Моррисон маълум қилди.
«Ҳукумат Австралия Ғарбий Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ҳақида қарор қабул қилди», - дея унинг сўзларини келтиради SBS.
Октябрь ойида Австралия Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ва у ерга ўз элчихонасини кўчириш имкониятини ўрганиб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ОАВ Австралия Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олгани ҳақида хабар тарқатганди.
Мавзуга оид

09:54
Ғазо ҳукумати: Исроил очарчиликни кучайтирмоқда

09:26
Ғазога гуманитар ёрдам: Мерц Нетаняҳудан янги қадамлар талаб қилди

20:22 / 28.07.2025
Исроил Ғазо блокадасини бузиш учун келган кемани қўлга олди

09:37 / 28.07.2025