Лавров Киевнинг эҳтимолий иғвогарликларига жавоб қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди

Фото: РИА Новости
Агарда Украина президенти Пётр Порошенко Россия билан чегарада иғвогарликка қўл урадиган бўлса, бунинг учун тегишлича жавоб олади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Сизларни ишонтириб айтаман, у тегишлича жавоб олади", деди вазир "Комсомольская правда" радиоси эфирида.
Лавровнинг сўзларига кўра, Украина президенти Қрим билан чегарадаги иғвогарликларни ўзининг "Ғарбдаги куратор ва ҳомийлари" билан муҳокама қилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирининг айтишича, олинган маълумотларга кўра, Порошенкога кичик кўринишдаги жанговар ҳаракатларни қўллашни, аммо уларни йирик миқёсдаги жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳарбий ҳаракатларга айлантирмасликни маслаҳат беришмоқда.
Мавзуга оид

10:25
Россия Украина шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди — фотолар

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

13:18 / 14.06.2025