Ўзбекистонда бир кунда икки аёл ис газидан вафот этди
22 декабрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган Ф.А. (аёл) уйида темир идишга кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шунингдек, 22 декабрь куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшаган, Г.Т. (аёл) иситиш печига кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда иситиш печидан сизиб чиққан газ туфайли бир оиланинг 5 нафар аъзоси заҳарланганди.
Мавзуга оид

10:29
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди

12:43 / 24.04.2025
Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича тергов якунланди

12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

19:50 / 02.03.2025