«Реал» Кейлор Навас бўйича якуний қарорга келди

«Реал» клуби дарвозабон Кейлор Навас билан 2021 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолайди.
El Chiringuito хабарига кўра, клуб костарикалик посбонни таркибда сақлаб қолади. Янги меҳнат битимига кўра, Навас йилига 5 миллион евро маош оладиган бўлади.
Аввалроқ, жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган Навас клубни тарк этмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ёзда Тибо Куртуа харид қилингач, костарикалик посбон асосий таркибдаги ўрнидан ажралди.
Мавзуга оид

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Ливерпул»га чемпионлик учун бир ғалаба қолди. Кун ўйинлари

17:54 / 18.04.2025
Анчелотти «Реал»дан кетиши кутилмоқда. Унинг ўрнига даъвогарлар маълум

12:20 / 17.04.2025