Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда рус тили расмий тил бўлиб қолишини айтди

Фото: 24.kg
Қирғизистонда рус тили мақоми ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Бишкекдаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар билим юртлари раҳбарлари билан учрашувда мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков айтиб ўтди.
Жээнбековнинг айтишича, Қирғизистонга кўп тилли таълим зарур. “Бу конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган тамойилдир. Фуқароларимиз давлат, расмий тилларни ва дунё тилларидан яна биттасини билиши керак. Барча фуқаролар томонидан давлат тилининг ўзлаштирилишини давлат даражасидаги масала деб ҳисоблаймиз”, деб айтган Қирғизистон президенти.
“Қирғизистонда рус тили расмий тил ҳисобланади. Унинг мақоми ўзгаришсиз қолади. Бу биринчи навбатда бизнинг ўзимизга керак”, деб қўшимча қилган Сооронбай Жээнбеков.
Президентнинг таъкидлашича, давлатнинг келажаги ҳақида қайғурувчи, болаларга сифатли таълим берувчи, муносиб фуқароларни тарбияловчи таълим муассасаси авваламбор коррупциядан фориғ бўлиши лозим.
Мавзуга оид

19:45 / 02.08.2025
Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида қисқа муддатли навбатлар юзага келиши мумкин

19:26 / 01.08.2025
Қирғизистонда 1 сентябрдан йўлларда ҳайдовчиларнинг қоидалар бўйича билимини текшириш бошланади

18:40 / 31.07.2025
Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи кутилмоқда

13:53 / 30.07.2025