Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сирли авангард»: Ўзбекистон санъат музейи 100 ёшда
Ўзбекистон Давлат санъат музейи ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишлаб, «Сирли авангард» кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат ва санъат арбоблари иштирокида бўлиб ўтган кўргазма очилишида авангард йўналишида яратилган экспонатлар намойиш этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ўзбекистон Давлат санъат музейи Ўрта Осиёдаги энг йирик музейлардан бўлиб, 1918 йилда ташкил этилганда бадиий йўналишдаги ягона музей ҳисобланган. Унинг экспозициясига пойдевор бўлиб князь Николай Романовнинг шахсий коллекцияси хизмат қилган. Инқилобдан сўнг у миллийлаштирилади ва Халқ дорилфунуни музейи деб номланади. Ҳозирги номига у 1935 йилда, биносига эса 1974 йилда эга бўлди.
Музей дастлаб ташкил этилганида умумий фонди 500та ҳайкалтарошлик, тасвирий санъат, қўл ҳунармандчилиги буюмларидан иборат бўлган бўлса, ҳозирда 100.000дан ортиқ ноёб ашё ва тарихий экспонатларни ўзида сақлайди.
Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова берган ахборотга кўра, жорий йилда музейни реконструкция қилиш режалаштирилган.
«Санъатни ривожлантириш борасида олдимизда турган асосий вазифалардан бири музейлар фаолиятига нисбатан ёш авлодда ҳам қизиқиш уйғота олиш ҳисобланади», — дейди у.
Фанлар Академияси академиги Эдвард Редвеладзе музейнинг ўзбек маданий ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапирар экан, музей экспонатлари ҳақидаги маълумотларни сақловчи китобнинг биринчи томини тақдим этди.
Ижодкор хаёлотининг жозибадор чизгилари ва ўзбек халқининг турмуш тарзини ўзида акс эттирган суратлар кўргазмаси кенг аҳоли учун очиқ.
Мавзуга оид

13:46 / 30.07.2025
Фарғонада миллий чолғулар оркестри ва симфоник оркестр ташкил этилади

20:38 / 28.07.2025
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади

08:10 / 09.07.2025
Бадиий академия ходимлари учун ойлик рағбатлантириш устамаси белгиланди

07:36 / 09.07.2025