Италия собиқ бош вазирининг ота-онаси ҳибсга олинди

Фото: TASS/ZUMA
Италия собиқ бош вазири Маттео Ренцининг ота-онаси фирибгарлик ва ўз компанияларини атайин банкрот қилишга олиб боришда гумонланиб уй қамоғига олинди. Бу ҳақда ANSA хабар бермоқда.
Қайд этилишича, флоренциялик ишбилармонлар Тициано Ренци ва Лаура Боволи бундан аввал ҳам бир неча маротаба банкротлик тўғрисидаги иш бўйича гумонланган. Ҳозирги вақтда улар яна жиноий схемалардан фойдаланишда гумон қилинмоқда. Эр-хотин тергов остида, сабаби 2013 йилдан бери ҳеч қачон кўрсатилмаган хизматлар учун ёлғон ҳисоб ёзиб бериб келишган, шунингдек, ўз қўл остидаги кооперативларни атайин банкротлик ёқасига олиб боришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ва Италия ўртасида дипломатик можаро авж олаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

19:56 / 13.05.2025
Италиялик ижодкорнинг кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди

21:58 / 21.04.2025
Италия бош вазири Марказий Осиё лидерлари билан кўришади

11:51 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

11:53 / 14.04.2025