Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда парашют ўғрилари ушланди

Иллюстратив фото
2019 йил 11 январь куни Тошкент Марказий вокзалининг “Тошкент-Товар” темир йўл бекатидаги божхона омборига Россия Федерациясидан келган юк вагонидаги контейнерлар кўздан кечирилганда битта қути йўқлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қути Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес шаҳар Тинчлик маҳалласи яқинида жойлашган “Оқкўприк-Келес” темир йўл бекатлари оралиғида номаълум шахслар томонидан синдирилиб, ичидаги жами 4 дона парашютлари ўғирлаб кетилган ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент тумани ва Тошкент шаҳрида яшовчи 6 нафар шахс содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

15:21 / 02.08.2025
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти

10:44 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади

18:45 / 01.08.2025
Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:22 / 01.08.2025