Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистонда босқинчилар қўлга олинди
2019 йил 8 январь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида номаълум шахслар Бўстон маҳалласида яшовчи С.М. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган эшиги орқали кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар уни ва бирга яшовчи икки нафар вояга етмаган фарзандини қўрқитиш орқали уйидан заргарлик буюмлари, пуллари ва “Iphone” русумли мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулистон шаҳрида яшовчи С.Ж., Ж.М. ва муқаддам судланган У.Б. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

20:26 / 28.03.2025
Гулистондан Чиноркентга шаҳарлараро тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди

23:40 / 14.03.2025
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

11:47 / 23.02.2025