Россия газ учун “ақлли ҳисоблагичлар”ни мажбурий тарзда ўрнатиш ғоясидан воз кечди

Фото: Александр Кряжев / РИА Новости
Россия ҳукумати газ учун “ақлли ҳисоблагичлар”ни мажбурий тарзда ўрнатиш ғоясидан воз кечди. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун талаб қилинадиган сумма аҳоли учун ўта қимматлик қилади.
“Россия ҳукумати истеъмолчилар манфаатини ҳисобга олмасдан қарор қабул қила олмайди”, — деди Козак.
Козакнинг айтишича, ҳукумат бу ҳисоблагичлар арзонлашишини ва мазкур ғоя россияликларга қийинчилик туғдирмайдиган пайт келишини кутиб туради.
Россияда газ учун “ақлли ҳисоблагичлар” ўрнатилиши режаси ҳақида ўтган йил декабрида маълум қилинганди. Ўшанда бутун Марказий Россия бўйича бундай ҳисоблагичлар ўрнатилиши 130 миллиард рублга тушиши, битта ускунанинг нархи 5 минг рублни ташкил этиши айтилганди.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025