Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ласетти» юкхонасидан 48 000 000 сўм пулни ўғирлаб кетишди
2019 йил 26 апрель куни 2 номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани С.Азимов кўчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган, фуқаро Ф.Ф. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина юкхонасидан 48 000 000 сўм пулини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юнусобод тумани Ниёзбек кўчасида яшовчи И.А. ва О.Зокиров кўчасида яшовчи Т.У. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

15:21 / 02.08.2025
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти

10:44 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади

18:45 / 01.08.2025
Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:22 / 01.08.2025