Лондон суди Жулиан Ассанжни 50 ҳафтага қамоқ жазосига ҳукм қилди

Фото: Daniel LEAL-OLIVAS/ AFP
Лондон суди Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни гаров эвазига озодликка чиқиш шартларини бузгани учун 50 ҳафтага қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди РИА Новости.
"Сиз ўз ихтиёрингиз билан полицияга таслим бўлмадингиз, Эквадор элчихонаси бинога полиция киришига рухсат беришга мажбур бўлди. Сизда танлаш имконияти бор эди ва мен жазони юмшатиш борасидаги барча важларни рад этаман", — деган судья Дебора Тейлор ҳукмни эълон қиларкан.
Wikileaks асосчиси ҳукм эълон қилиниши олдидан адвокатлари орқали қилган ишларидан афсусда эканлигини билдирган.
Пайшанба куни Вестминстер магистрлик судида Ассанжни экстрадиция қилиш масаласи бўйича суд иши давом этади.
Журналист, WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж жосуслик можаролари ҳақидаги ўта махфий материалларни эълон қилиб келган. 2010 йилда Швецияда уни ҳибсга олиш учун ордер берилди. 2012 йилда Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасига яширинди ва ушбу давлат раҳбариятидан сиёсий бошпана сўради. У етти йил давомида элчихонада яшади, 2019 йил 11 апрель куни Эквадор унга бошпана бўйича рад жавоби берди.
Мавзуга оид

21:50 / 23.04.2025
Лондонда Украинанинг Европа давлатлари билан музокаралари бўлиб ўтди

22:46 / 22.04.2025
АҚШ Лондон музокараларида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — WP

13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

08:54 / 17.04.2025