ЕЧЛ. Мессининг дубли "Барселона"га "Ливерпуль" устидан йирик ғалаба келтирди

Фото: Reuters
Чемпионлар лигаси яримфинали доирасидаги иккинчи жуфтлик ўйини ўтказилди.
"Барселона" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0.
26-дақиқада Суарес ҳисобни очди. 75- ҳамда 82-дақиқаларда Месси дублга эришиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 7 май куни ўтказилади.
Барселона Испания – Ливерпуль Англия 3:0
Голлар: 1:0 – 26 Суарес, 2:0 – 75 Месси, 3:0 – 82 Месси.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Аленья, 90), Лангле, Ракитич, Бускетс, Видаль, Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Месси, Суарес (Дембеле, 90).
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Кейта (Хендерсон, 24), Фабиньо, Вейналдум (Фирмино, 79), Милнер (Ориги, 85), Мане, Салах.
Огоҳлантиришлар: Лангле (39), Фабиньо (81), Суарес (81), Альба (86).
Мавзуга оид

01:53
ЕЧЛ. "Барселона" икки марта камбэк қилиб, "Интер"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

15:45 / 30.04.2025
Байрам кайфиятидаги «Барса» муаммоли «Интер»га қарши. ЕЧЛ яримфинал ўйини анонси

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025