Хўжайлида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал оқибатида бир киши касалхонага ётқизилди
2019 йил 23 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 41-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси Д.А., Т.Ибрагимов кўчасида ўзаро жанжал туфайли шу кўчада яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ф.Ж.нинг юзига қўли билан урган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда Ф.Ж. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.
Натижада Ф.Ж. касалхонага ётқизилиб, Д.А. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

09:16 / 20.03.2025