Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати» мусобақаларининг республика босқичи бошланди
Жиззах шаҳрида «Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати» мусобақаларининг республика босқичи бошланди. Мусобақалар 30 майдан 2 июнга қадар давом этади, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХББ.

Назарий шартга кўра, мусобақа иштирокчиларининг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари орқали аниқланадиган бўлса, мусобақанинг амалий шартида «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш», «Ёнғин ўчириш эстафетаси» ва «100 метрга тўсиқлар оша югуриш» турлари бўйича ўтказилади.

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичи 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида ҳар бир умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, ушбу босқичда ўқувчилар орасидан умум жисмоний тайёргарлик, яъни турникда тортилиш, 100 ҳамда 1000 метрга югуриш турлари бўйича энг яхши натижаларни кўрсатганлар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, туман-шаҳар терма жамоаси шакллантирилди ва иккинчи, яъни вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

Мусобақанинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 1-18 май кунлари ўтказилди ҳамда вилоят терма жамоаси шакллантирилиб, учинчи босқичда, яъни республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.


Мусобақаларнинг биринчи ва иккинчи босқичларида умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан жами бўлиб, 200 минг нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар. Иккинчи босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, 14 та умумтаълим муассасалари терма жамоалари, шунингдек, 5 та ҳудуддан қизлар терма жамоалари, жами 132 нафар ўқувчи ўртасида ўтказиладиган мусобақанинг республика босқичида барча турлар бўйича ғолиблар аниқланади.

Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Мавзуга оид

11:00 / 22.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради

16:35 / 11.07.2025
Жиззахда ҳакерлар фуқаронинг банкка қўйган катта миқдордаги омонатини ўғирлади

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

11:56 / 04.07.2025