Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти пилла топшириш бўйича шартномавий режани бажарди

Самарқанд вилояти пиллакорлари пилла топшириш шартномавий режасини бажаришди.
«Об-ҳавонинг серёғин келиши ва табиат инжиқларига қарамасдан вилоятимиз кумуш тола ижодкорлари йилнинг қалдирғоч ҳосили бўлган пилла етиштириш бўйича шартномавий топшириқни 2645 тонна ўрнига 2646,6 тоннага ёки 100,1 фоизга бажариб юқори кўрсаткичларга эришдилар», — дейилади вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг пиллакорларга табригида.
Хусусан, Паст Дарғом, Каттақўрғон, Нарпай, Булунғур, Иштихон туманлари пиллакорлари вилоятда биринчилардан бўлиб шартномавий режаларини бажариб юқори кўрсаткичларга эришишган. Жумладан, Паст Дарғом туман пиллакорлари 243,8 тонна ўрнига 272,4 тонна пилла етиштириб, шартномавий режани 111,7 фоизга бажаришган.
Етиштирилган пилла хом-ашёси юқори навларга қабул қилиниб, вилоят бўйича ҳар бир қутидан ўртача 56–57 килограммдан ҳосил олинган.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025