Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лас-Вегасга чигирткалар галаси ёпирилди

Фото: thinkstock.com
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрига чигирткалар галаси ёпирилди, деб хабар берди NBC телеканали.
Телеканал намойиш этган видеолавҳада чигирткалар йўлакларни гиламдек қоплаб олгани, чироқлар атрофида учиб юргани кўзга ташланади. Улар кундузи унчалик фаол эмас, кечқурун эса атрофни босиб кетмоқда, деб хабар берди телеканал.
Энтомолог Жефф Найтнинг сўзларига кўра, чигирткаларнинг шаҳарга ёпирилишига об-ҳаво сабаб бўлган.
Олимнинг айтишича, чигирткалар шаҳарда ва умуман Невада штати шимолида бир неча ҳафта бўлади, сўнгра ҳашаротлар шимол томон силжишади.
Мавзуга оид

17:12 / 09.06.2025
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши курашда бирлашади

22:49 / 02.06.2025
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди

15:49 / 14.05.2025
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?

14:03 / 11.05.2025