Петербург шимолида ўзбекистонлик мигрант аёл сирка ичиб юборди

Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС
Петербург шимолида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл сирка эссенциясини ичиб юборди. Ёш аёл оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
«Оперативное прикрытие» янгиликлар агентлиги маълумотларига кўра, 32 ёшли аёл шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтига 28 июль куни соат 22:00ларда олиб кетилган. Дастлабки маълумотларга кўра, мигрант аёл сиркани қасддан ичган.
Бемор бўғиз, қизилўнгач, ошқозон ва товуш пайчаларининг кимёвий куйиши билан оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг алоҳида эътиборини аёлда ёпиқ бош мия жароҳати, мия чайқалиши ва чап қош ёрилгани борлиги жалб қилди.
Полиция уйдаги зўравонлик версиясини текширмоқда.
Мавзуга оид

20:56 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

23:04 / 16.04.2025
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

17:05 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

13:29 / 16.04.2025