Коутиньонинг янги клуби маълум бўлди

Фото: Getty Images
«Бавария» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо трансфери ҳақида келишувга эришганини эълон қилди.
Мюнхенликлар бразилиялик футболчини кейинчалик тўлиқ харид қилиш мажбурияти билан ижарага олишади. Яқин орада Коутиньо тиббий кўрикдан ўтиш учун Германияга йўл олади.
Коутиньо 2018 йил январь ойида «Ливерпуль»дан «Барселона»га 120 миллион евро эвазига ўтган эди. Яна 40 миллион евро бонуслар кўринишида бўлиши кўзда тутилган эди. Футболчи каталонияликлар таркибида 76та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди.
Мавзуга оид

07:53 / 23.04.2025
«Сити» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди, «Барса» 40 та зарбадан битта гол урди. Кун ўйинлари

09:50 / 20.04.2025
Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди, «Барса»да чемпионча камбэк. Кун ўйинлари

10:13 / 16.04.2025
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди

12:08 / 13.04.2025