Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда кучли зилзила юз берди

Филиппиннинг Давао шаҳри яқинида 6,8 магнитудали кучли зилзила юз берди. Зилзила оқибатида бир бола ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳат олган. Шунингдек, кўплаб биноларга шикаст етган.
Қидирув-қутқарув жамоаси аъзолари вайроналар остидан одамларни излашмоқда.
Таъкидланишича, цунами пайдо бўлиши хавфи йўқ.
Филиппинда октябрнинг ўзида иккита кучли зилзила юз бериб, унинг оқибатида 20 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 400 одам жароҳатланган.
Филиппин юқори сейсмик фаолликка эга бўлган “Тинч океани олов ҳалқаси” деб аталувчи ҳудудда жойлашган. Мамлакатда энг катта талофатга олиб келган зилзила 1976 йилда юз берган. Ўшанда табиий офат 8 мингга яқин одамнинг умрига зомин бўлган.
Мавзуга оид

18:35 / 13.05.2025
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди

01:24 / 02.05.2025
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди

22:58 / 27.04.2025
Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди

22:37 / 08.04.2025