Эрон Трампни судга беришни режалаштирмоқда

Эрон олий суди раиси Иброҳим Раисий
Теҳрон генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берган АҚШ президенти Дональд Трампни судга бермоқчи. Бу ҳақда Эрон олий суди раиси Иброҳим Раисий маълум қилди.
Унинг айтишича, Трамп халқаро майдонда судланиши лозим.
“Қонунбузарлик таъқиб қилинади. Биз АҚШ президентини бош айбланувчи сифатида чақиришимиз лозим. Биз буни шундай қолдирмаймиз, у халқаро майдонда судланиши керак”, деб айтган Раисий.
Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний 3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти яқинида ўлдирилганди. Сулаймонийни ўлдиришга буйруқни Дональд Трамп берган.
Мавзуга оид

20:45 / 24.04.2025
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб

23:00 / 21.04.2025
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

22:13 / 21.04.2025
Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди

09:32 / 21.04.2025