Бешта давлат Эрондан авиаҳалокат қурбонларига товон пули тўлашни талаб қилди

Фото: EPA/Vostock-photo
Эрон Украина йўловчи самолётининг Теҳронда ҳалокатга учрашини батафсил тергов қилиши ва ҳалок бўлган яқинларига товон пули тўлаши лозим. Бу ҳақда самолётда фуқаролари бўлган бешта давлатнинг қўшма баёнотида айтилган.
16 январда Канада, Украина, Швеция, Афғонистон ва Британия ташқи ишлар вазирлари Лондонда Эрон томонидан авиаҳалокат тергови олиб борилишини муҳокама қилгани йиғилишган.
8 январда Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Теҳрон аэропорти яқинида “Украина халқаро авиалиниялари” авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолётини уриб туширган. Бунинг оқибатида Теҳрон-Киев йўналиши бўйича учган самолётдаги барча 176 киши, жумладан экипажнинг 9 аъзоси ҳалок бўлган. Улар орасида Украинанинг 11 нафар, Эроннинг 82 нафар, Канаданинг 63 нафар, Швециянинг 10 нафар, Афғонистоннинг 4 нафар ҳамда Германия ва Британиянинг 3 нафардан фуқароси бўлган.
Мавзуга оид

20:45 / 24.04.2025
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб

23:00 / 21.04.2025
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

22:13 / 21.04.2025
Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди

09:32 / 21.04.2025